ТОШКЕНТ, 8 ноя - Sputnik. Туркия "Ислом давлати" жангариларини ўз ватанларига қайтаришни режалаштирмоқда, деб баёнот қилди мамлакат ИИВ раҳбари Сулейман Сойлу.
"Биз уларга (Европага) "Биз сизларга бу одамларни қайтарамиз", дедик ва бу ишни душанбадан бошлаб амалга оширамиз", - деган Сойлу.
Сойлу сал олдин ҳам Туркия асир олинган "ИД" террористик ташкилоти жангариларини улар Яқин Шарқга кириб келган манзил - Европага қайтариши ҳақида маълум қилган эди.
Сойлу таъкидига кўра, Туркия қамоғида 1,2 минг нафар жангари сақланмоқда, яна 287 нафари Сурия шимолида амалга оширилган ҳарбий операцияда қўлга олинган.