Аввалроқ Туркия авиацияси курд тузилмалари штабига зарба бериб, АҚШни дарғазаб қилганди. Зеро Америка курд кўнгиллиларидан ташкил топган ва ўзига Башар Асад режимига қарши курашишда ёрдам берадиган “Озод Сурия армияси”ни молиялаштиради ва қурол-яроғ билан таъминлайди.
АҚШ президенти Дональд Трамп Анқарага даҳшатли оқибатлар билан таҳдид қилди.
“Аввал ҳам қатъий таъкидлаганимдек, ҳозир ҳам қайтараман, агарда Туркия менинг буюк тенгсиз донолигимга мувофиқ чегарани кесиб ўтадиган бўлса, мен Туркия иқтисодиётини аввал қилганимдек бутунлай йўқотиб вайрон қиламан", - деб ёзди у Twitter᾽да.
Россия курдларни қўллаб-қувватламоқчи эмас.
“Биз Туркиянинг ўз хавфсизлигини таъминлаш борасидаги ҳаракатларини биламиз ва бунга йўл қўямиз, Сурия ҳудудида яшириниши мумкин бўлган террористик элементларга қарши курашиш назарда тутилмоқда. Лекин яна бир бор такрорлайман: биринчи навбатда биз Суриянинг ҳудудий ва сиёсий яхлитлигига риоя қилиш кераклиги ҳақида гапирмоқдамиз”, - дея маълум қилди Россия президенти матбуот котиби Дмитрий Песков.