Пекин-Тошкент рейси фавқулодда қўнгандан сўнг 5 киши шифохонасига жойлаштирилди

“Ўзбекистон ҳаво йўллар” МАКга тегишли Пекин-Тошкент йўналиши бўйича учаётган самолётда йўловчиларнинг соғлиғи ёмонлашди.
Sputnik

ТОШКЕНТ, 8 нояб - Sputnik. 6 ноябрь куни Пекин-Тошкент йўналиши бўйича учаётган HY-502 рейс самолётида 5 нафар йўловчиларнинг соғлиғи ёмонлашди.

Ўзбекистон томон йўл олган самолёт Самарада мажбуран қўнди

ТИВ хабарига кўра, шу сабабли самолёт Гансу провинциясининг Ланчжоу шаҳри аэропортига фавқулодда қўнган. Соғлиғи ёмонлашган Ўзбекистон фуқаролари А.С., М.М., Д.А. ҳамда унинг турмуш ўртоғи ва ўғли – Россия фуқароларига самолёт қўнганидан биринчи тиббий ёрдам кўрсатилган ва улар шаҳар клиник шифохонасига жойлаштирилган.

Хабарда  7 ноябрь соат 5:41да самолёт Тошкентга учиб кетгани қўшимча қилинган.

Бош консулхона тиббиёт муассасаси билан доимий алоқа ўрнатган ҳамда мазкур вазиятни ўз назоратига олган