ТОШКЕНТ, 8 нояб - Sputnik. 6 ноябрь куни Пекин-Тошкент йўналиши бўйича учаётган HY-502 рейс самолётида 5 нафар йўловчиларнинг соғлиғи ёмонлашди.
ТИВ хабарига кўра, шу сабабли самолёт Гансу провинциясининг Ланчжоу шаҳри аэропортига фавқулодда қўнган. Соғлиғи ёмонлашган Ўзбекистон фуқаролари А.С., М.М., Д.А. ҳамда унинг турмуш ўртоғи ва ўғли – Россия фуқароларига самолёт қўнганидан биринчи тиббий ёрдам кўрсатилган ва улар шаҳар клиник шифохонасига жойлаштирилган.
Хабарда 7 ноябрь соат 5:41да самолёт Тошкентга учиб кетгани қўшимча қилинган.
Бош консулхона тиббиёт муассасаси билан доимий алоқа ўрнатган ҳамда мазкур вазиятни ўз назоратига олган