ТОШКЕНТ, 7 ноя – Sputnik. Шу йил 10 ой давомида Тошкентда доимий прописка 32 380 кишига, Тошкент вилоятида 7 462 кишига берилди, деб маълум қилди МваФРББ хорижий фуқароларни ҳисобга олиш бўлими бошлиғи Дилшодбек Муродбеков. Sputnik Ўзбекистон мухбири хабарига асосан.
Таъкидланишича, 4 951 нафар шахсга Ўзбекистон фуқаролиги берилди.
Шунингдек, ИИВ Миграция ва фуқароликни расмийлаштириш бошқармаси томонидан 847 317 нафар фуқарога биометрик паспортлар, 781 376 нафар фуқарога хорижга чиқиш биометрик паспортлари тақдим этилди.
Бугун АОКАда “Ички ишлар органларида миграция жараёнлари ва фуқароликни расмийлаштириш соҳасида амалга оширилаётган чора-тадбирлар” мавзусида матбуот анжумани бўлиб ўтмоқда. Анжуманда Ўзбекистон ИИВ Миграция ва фуқароликни расмийлаштириш бошқармаси ҳамда бошқа тегишли бошқарма ва ташкилот мутасаддилари иштирок этмоқда.