Комил Алламжонов ЙТҲда ҳалок бўлган журналист оиласига ҳамдардлик билдирди

Бош прокуратура баёнотига кўра, журналистни "Урганч-Хива" йўлининг 4-километрида "Газель" русумли автомашина уриб кетган
Sputnik

ТОШКЕНТ, 7 ноя - Sputnik. Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги "Жамият" газетасининг Хоразм вилояти мухбири, таниқли журналист Давлатназар Рўзметов ўлими муносабати билан ҳамдардлик билдирди.

Ўзбекистон йўлларида бир ҳафта ичида ЙТҲларда 44 киши ҳалок бўлди

Бу ҳақда агентликнинг ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларида хабар берилган.

"Агентлигимиз номидан марҳум журналистнинг яқинлари ва оила аъзоларига ҳамдардлик билдирамиз", - дейилади хабарда.

Давлатназар Рўзметов бахтсиз ҳодиса туфайли бевақт вафот этганлиги айтилмоқда.

Хусусан, Бош прокуратура баёнотига кўра, ҳодиса 6 ноябрь куни соат 23:55 ларда рўй берган. Журналистни "Газель" русумли автомашина "Урганч-Хива" йўлининг 4-километрида йўлни кесиб ўтаётганида уриб юборган.

Сиёсатчилар "булғанган ҳақиқат учун" журналистлардан қандай ўч оладилар >>>

Натижасида Рўзметов бош қисмидан жароҳат олиб, воқеа жойида вафот этган.