Ўзбекистон йўлларида бир ҳафта ичида ЙТҲларда 44 киши ҳалок бўлди

© Лада Новости города АктауСемеро человек погибли в аварии на трассе Актау-Бейнеу
Семеро человек погибли в аварии на трассе Актау-Бейнеу - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Ўзбекистон Ички ишлар вазирлиги Йўл ҳаракати хавфсизлиги бош бошқармасининг хабарига кўра ўтган ҳафтада республика  автомобиль йўлларида жами 160 та йўл-транспорт ҳодисаси содир этилди

ТОШКЕНТ, 6 авг - Sputnik. Ўтган ҳафтада Ўзбекистон йўлларида 160 та йўл-транспорт ҳодисаси содир бўлди, деб хабар қилди Ўзбекистон ИИВ матбуот-хизмати.

Ушбу ҳодисаларда 44 нафар фуқаро ҳалок бўлиб, 142 нафар фуқаро турли даражадаги тан жароҳатлари олган.

Ҳафта давомида йўл-патруль хизмати инспекторлари томонидан жами 86171 та қоидабузарликлар аниқланиб, бу қоидабузарликларнинг 40362 тасини қўпол қоидабузарликлар ташкил этади.

Пожар - Sputnik Ўзбекистон
Тошкентдаги корхоналардан бирида газ баллон портлади - 3 киши жароҳатланди

Жумладан, 1596 нафар ҳайдовчи транспорт воситасини маст ҳолда бошқарганлиги, 11916 нафар ҳайдовчи белгиланган тезлик талабларини бузганлиги, 1168 нафар ҳайдовчи светофорнинг тақиқловчи ишорасига риоя этмасдан чорраҳалардан ўтиш қоидасини бузганлиги, 11827 нафар ҳайдовчи одам ташиш қоидасини бузганлиги, 254 нафар ҳайдовчи темир йўл кесишмаларидан ўтиш қоидасини бузганлиги учун тўхтатилди ва уларга нисбатан маъмурий баённомалар расмийлаштирилди.

Шунингдек, транспорт воситаси ойналарини меъёридан ортиқча қорайтирган 679 нафар, ҳаракат вақтида телефондан фойдаланган 908 нафар ва хавфсизлик камарларини тақмасдан ҳаракатланган 15416 нафар ҳайдовчига нисбатан ҳам тегишли чоралар кўрилган.

Янгиликлар лентаси
0