ИД жангарилари МДҲ давлатларида тарқалишга тайёргарлик кўрмоқда – Бортников

МДҲ махсус хизматлари Афғонистонда “Ислом давлати”* гуруҳлари фаоллиги ошганлигини қайд этишди, улар МДҲга тарқалишга ҳаракат қилмоқда.
Sputnik

ТОШКЕНТ, 7 ноя – Sputnik. МДҲ махсус хизматлари Афғонистонда “Ислом давлати”* гуруҳлари фаоллиги ошганлигини қайд этишди, улар МДҲга тарқалишни режалаштиришган. Бу ҳақда пайшанба куни Россия ФХХ директори Александр Бортников маълум қилди.

Чегара постига ҳужум қилганларнинг барчаси Тожикистон фуқаролари бўлган - ИИВ

“Биз Афғонистонда ИД бўлинмалари ўсиб бораётган фаолигини қайд этамиз, улар “Вилоят Хуросон” деб номланган уюшмага бирлашган. Улар “Жамоат Ансураллох” ва “Шарқий Туркистон ислом ҳаракати” билан яқин ҳамкорликда ҳаракат қилишмоқда. Уларнинг мақсади – МДҲ ҳудудига тарқалиш (эскпансия) учун таянч нуқтасини яратиш”, - деб таъкидлади Бортников МДҲ махсус хизмат раҳбарлари кенгаши йиғилишида.

Унинг маълумотларига кўра, бу экспансия Марказий Осиё давлат республикалари фуқароларидан бўлган жангарилар ҳисобига амалга оширилади деган тахмин мавжуд.

Бортниковнинг сўзларига кўра, террорчилар Сурия ва Ироқ ҳудудида мағлубиятга учраганликларини англаб етмоқда ва шу сабабли Яқин Шарқдан ташқарига қолган кучларини олиб чиқмоқдалар. Улар Осиё, Африка янги нотинч зоналарни яратиб, Европада “ухлаган” ячейкалар тармоғини шакллантирмоқда.

* Россияда тақиқланган террорчилик ташкилот