Чегара постига ҳужум қилганларнинг барчаси Тожикистон фуқаролари бўлган - ИИВ

© МВД ТаджикистанаКадры с места нападения на погранзаставу на таджикско-узбекской границе
Кадры с места нападения на погранзаставу на таджикско-узбекской границе - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
“Ишқобод” назоратдан ўтиш пунктига ҳужум қилганлар орасида аёллар ҳам бўлган, яқин вақтларда гуруҳнинг барча аъзолари исми эълон қилинади.

ТОШКЕНТ, 7 ноя – Sputnik. Тожик-ўзбек чегарасидаги “Ишқобод” чегара постига ҳужум қилган жангарилар барчаси Тожикистон фуқаролари бўлган, деб маълум қилди Тожикистон ИИВ матбуот котиби Умаржон Эмомали. Sputnik Тожикистон хабарига асосан.

Погибший пограничник Изатуллои Абубакр - Sputnik Ўзбекистон
Ўзбек-тожик чегарасида ҳалок бўлганлар исмлари айтилди

“Ҳозирги вақтда Бош прокуратура ушбу иш бўйича тергов ўтказмоқда. Шу кун якунига қадар гуруҳнинг барча аъзоларининг шахси тўлиқ аниқланади. Ўлдирилган ва қўлга олинган орасида бир нечта аёллар ҳам бўлган”, - деб қўшимча қилди ИИВ вакили.

Тожикистон куч ишлатар идоралари 50 %га жанговар шайликка ўтказилган.

Эслатиб ўтамиз, 6 ноябрь кечаси 20 га яқин қуролланган ниқобли кишилар Душанбедан 60км масофада, ўзбек-тожик чегарасида жойлашган "Ишқобод" постига ҳужум қилиб, у ердан 5 та автомат ўқотар қуролни эгаллаб олишган эди.

Ўтказилган махсус операция натижасида жангариларнинг 15 нафари йўқ қилиниб, 5 таси қўлга олинган.

Миллий хавфсизлик давлат қўмитаси хабарига кўра, қўлга олинган "ИД" жангарилари улар терактни режалаштиришганини тан олганлар. Айни вақтда ҳодиса юз берган жойда тезкор-тергов гуруҳи тузилган, тергов ишлари олиб борилмоқда.

Янгиликлар лентаси
0