Олимлар саратон тарқалишининг тўхтатиш усулини аниқлашди

Таъкидланишича, аксарият ҳолларда саратон касаллигидан ўлиш саратон ҳужайраларининг бошқа органларга тарқалиши туфайли рўй беради.
Sputnik

ТОШКЕНТ, 6 ноя – Sputnik. Америкалик олимлар мияда саратон ҳужайларининг тарқалишига кўмаклашувчи оқсилни аниқлашди. Тадқиқот натижалари MedicalXpress порталида эълон қилинган.

Гап CEMIP оқсили ҳақида бормоқда. Аниқланишича, оқсил миядаги қон томирлар ва иммунитетга эга ҳужайраларни яллиғланиш молекулаларини ишлаб чиқаришга ундайди.

Инсон саломатлиги учун энг зарарли маҳсулот маълум қилинди

Ҳайвонлар устида ўтказилган тажриба шуни кўрсатдики, CEMIPни тўсиб қўйиш саратоннинг жалалаш (метастаз) жараёнини тўхтатиб қўйган.

Таъкидланишича, аксарият ҳолларда саратон касаллигидан ўлиш саратон ҳужайраларининг бошқа органларга тарқалиши туфайли рўй беради. Энг хавфли ҳолатлардан бири бу мияда жалалаб кетишидир.

Олимлар CEMIP оқсилини назорат қилиш шифокорларга саратон хасталигини даволашда ва уларнинг ривожланиш хатарларни прогнозлашда ёрдам беришини тахмин қилишмоқда.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ француз олимлари GDF11 оқсили қаришга қарши курашиши ва танани саратон касаллигидан ҳимоя қилишини аниқлашгани хабар қилинган эди.