Инсон саломатлиги учун энг зарарли маҳсулот маълум қилинди

© Sputnik / Евгения Новоженина / Медиабанкка ўтишМясоперерабатывающее предприятие АПХ "Мираторг" в Брянской области
Мясоперерабатывающее предприятие АПХ Мираторг в Брянской области - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Оксфорд университети (Буюк Британия) ва Миннесота университети (Америка) олимлари 15 хил озиқ-овқат маҳсулотини таҳлил қилишди.

ТОШКЕНТ, 30 окт – Sputnik. Гўшт атроф-муҳит ва инсон саломатлигига энг салбий таъсирни кўрсатади. Англия-Америка олимлар гуруҳи тадқиқот ўтказиб, шундай хулосага келганлар. Тадқиқот натижалари PNAS журналида чоп этилган.

Оксфорд университети (Буюк Британия) ва Миннесота университети (Америка) олимлари 15 хил озиқ-овқат маҳсулотини таҳлил қилишди. Тадқиқот вақтида диабет, овқат ҳазм қилиш тизими саратони, юрак ишемик касалликлари, инсультга олиб келувчи 15 та глобал омилнинг 9 таси паст овқат сифатига боғлиқлиги эътиборга олинган.

Олимлар AREI индексини жорий этишган. Ушбу индекс маҳсулотнинг бири кишига мўлжалланган миқдорининг (порциясининг) атроф-муҳитга ўртача нисбий таъсирини кўрсатади. Ҳисоблашда иссиқхонадан ажралиб чиқадиган зарарли газлар, ишлаб чиқариш учун ер майдони, ишлаб чиқаришда атроф-муҳит ифлосланиши, сувга бўлган эҳтиёж ва бошқа экологик салбий таъсирлар инобатга олинган.

стейк - Sputnik Ўзбекистон
Қизил гўштни истеъмол қилаверинг: "зарари" фош қилинди

Маълум бўлишича, паст ўлим хавфи билан боғлиқ маҳсулотлар - донли экинлар, мева-сабзавотлар, ёнғоқлар ва зайтун ёғи энг кам салбий таъсир кўрсатади. Экологияга янада кам таъсирни, хавф гуруҳига киритилганига қарамасдан, таркибида кўп миқдорда шакар бўлган ичимликлар кўрсатади.

“Бошқалардан кўра кучлироқ ўлим хавфини оширадиган маҳсулотлар атроф-муҳитга салбий таъсирнинг турли даражаларига эга. Энг юқори AREI ишланмаган қизил гўштга таааллуқли — бир порцияга 73 бирлик, ишлов берилган гўштда эса кўрсаткич 37 бирликка тенг”, - дея мақоладан иқтибос келтиради РИА Новости.

Олимлар дунёда одамлар ва экология учун зарарли бўлган маҳсулотларни истеъмол қилиш кучайиб бораётганини таъкидлаганлар ва  ўз ўрнида уларнинг ўрнига дон, мева, сабзавот ёки балиқ истеъмол қилишни тавсия қилганлар.

Янгиликлар лентаси
0