Навоийда ўқитувчилар таътил вақтида пахта терди: ХТВ ҳолатни ўрганмоқда

Ижтимоий тармоқларда Навоий вилоятининг Кармана туманида таътил пайтида мактаб ўқитувчиларини пахта теримига жалб этилгани тўғрисида хабарлар пайдо бўлди.
Sputnik

ТОШКЕНТ, 6 ноя – Sputnik. Халқ таълими вазирлиги Навоий вилоятининг Кармана туманида пайтида мактаб ўқувчилари пахта теримига жалб этилгани тўғрисидаги хабарларга муносабат билдирди.

Когонда ўқувчилар пахтага олиб чиқилгани ҳақидаги хабар ўрганилмоқда – ХТВ

ХТВ хабарида қайд этилишича, ҳозирги вақтда вазирликнинг Ҳуқуқий-назорат хизмати ҳамда Навоий вилояти халқ таълими бошқармаси мазкур ҳолатни ўрганмоқда.

Вазирлик бу каби ҳолатларнинг олдини олиш ва тизим ходимлари ҳуқуқларини ҳимоя қилиш мақсадида виртуал инспектор ишга туширилганини эслатиб ўтган.

Тизимдаги ходимлар мажбурий меҳнатга жалб этилганида, ҳуқуқлари бузилганида ёки турли тўловларга мажбурланган ҳолатларда ovoz.uzedu.uz (http://ovoz.uzedu.uz/) сайти ёки +998 99 988 10 06 телефони ва телеграм рақамига мурожаатларини юборишлари мумкин.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Қорақалпоғистонда маълумотнома эвазига пахта тердирмоқчи бўлган МФЙ раиси жаримага тортилгани хабар қилинган эди.