Ўзбекистонда ўнлаб газ тўлдириш шохобчалари фаолияти тўхтатилди

Республикадаги 60 дан ортиқ автомобилларга газ тўлдириш компрессор шохобчаларида ўтказилган текширувлар натижасида қатор қўпол қоида бузилишлари борлиги аниқланди.
Sputnik

ТОШКЕНТ, 5 нояб - Sputnik. “Ўзнефтегазинспекция” мутахассислари томонидан республикада жойлашган 60 та автомобилларга газ тўлдириш компрессор шохобчаларида (АГТКШ) назорат тадбирлари ўтказилди, хабар қилади назорат органи ахборот хизмати.

Бензин харажатлари давлат томонидан қисман қопланади

Тадбирлар натижасида бир қатор қўпол қоида бузиш ҳолатлари аниқланди. Жумладан, 220 кг/см2 босим остида автомибалларни газ билан тўлдирилиши, назорат пости билан таъминланмаганлиги, газ баллонларга тегишли ҳужжатларни кўздан кечирмаслиги ва инсонга хавф келтирадиган бир қатор бошқа қоидабузарликлар тўғрисида хабар қилинмоқда.

Бу каби қоидабузарликлар аниқланганлиги сабали, назорат тадбирлари ўтказилган 60 та АГТКШлардан 13 тасининг иш фаолияти вақтинчалик тўхтатилган.