Бензин харажатлари давлат томонидан қисман қопланади

© Sputnik / Евгений ОдиноковЗаправка автомобиля на одной из автозаправочных станций.
Заправка автомобиля на одной из автозаправочных станций. - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Бензин харажатларининг қопланиши кўринишидаги пуллик компенсация ҳуқуқи муайян тоифа фуқароларига нисбатан қўлланилиши маълум қилинди.

ТОШКЕНТ, 22 окт - Sputnik. Қонунчиликка мувофиқ, бир қатор шахсларга автомобиль бензини сотиб олишга харажатларнинг бир қисми учун ойлик пул компенсацияси тўланади. 2019 йил 15 августдан компенсация миқдори 75 000 сўмни ташкил этади. Бу ҳақда Адлия вазирлиги хабар қилади.

Компенсация олиш ҳуқуқига эга шахслар рўйхати:

👉 уруш қатнашчилари ва уларга тенглаштирилган шахслар;

👉 уруш фахрийлари ва уларга тенглаштирилган шахслар;

👉 меҳнатда майиб бўлиш ва касб касаллиги туфайли I ва II гуруҳ ногиронлари;

👉 I ва II гуруҳ болаликдан ногиронлар.

Компенсацияни тайинлаш учун пенсиялар ва нафақаларни тайинлайдиган органларга қуйидаги ҳужжатлар тақдим этилади:

👉 ариза;

👉 паспорт нусхаси;

👉 имтиёзга бўлган ҳуқуқлар тўғрисидаги гувоҳномалар нусхалари (уруш қатнашчилари ва ногиронлари ҳамда уларга тенглаштирилган шахслар учун);

Ўзбекистонда 15 августдан бензин ва дизель ёқилғиси нархлари ошади

👉 тиббий-меҳнат эксперт комиссияларининг маълумотномалари нусхалари (меҳнатда майиб бўлиш, касб касаллиги туфайли ногиронлар ва болаликдан ногиронлар учун);

👉 автомототранспортнинг техник паспорти нусхаси;

👉 ҳайдовчилик гувоҳномаси нусхаси ёки Иккинчи жаҳон уруши ногирони билан доимий бирга яшайдиган ва у билан бир турар жой майдонида рўйхатдан ўтган оила аъзосининг ҳайдовчилик гувоҳномаси, паспорти нусхалари ва у томонидан автомототранспорт воситасидан фойдаланиш ҳуқуқига ишончнома.

Янгиликлар лентаси
0