Танзила Нарбаева Қозоғистон Сенати раиси Дарига Назарбаева билан учрашади

Танзила Нарбаева 4—5 ноябрь кунлари расмий ташриф билан Қозоғистонда бўлади. Ташриф доирасида Қозоғистон парламенти Сенати раиси Дарига Назарбаева ва бошқа расмий шахслар билан музокаралар ўтказилиши назарда тутилган.
Sputnik

ТОШКЕНТ, 4 ноя - Sputnik. Ўзбекистон Олий Мажлиси Сенати раиси Танзила Нарбаева Қозоғистон парламенти Сенати раисининг таклифига биноан жорий йил 4—5 ноябрь кунлари расмий ташриф билан Қозоғистонда бўлади, деб хабар қилган Сенат матбуот хизмати.

РФ Давлат думаси раиси Нарбаева билан мигрантлар масаласини муҳокама қилди

Ташриф доирасида Қозоғистон парламенти Сенати раиси Дарига Назарбаева ва бошқа расмий шахслар билан музокаралар ўтказилиши назарда тутилган.

Учрашувларда парламентлараро алоқаларнинг амалий жиҳатлари, шу жумладан, олий даражада эришилган келишувларни ўз вақтида ва тўлиқ татбиқ этиш устидан парламент назоратини амалга ошириш, қонун ижодкорлиги фаолиятининг ахборот-таҳлилий таъминоти, шунингдек, минтақалараро алоқаларни ривожлантириш масалаларини муҳокама этиш режалаштирилган.