Тошкентдаги Ботаника боғида кузатув камералари ўрнатилади – ИИББ

Тошкент ИИББ Ботаника боғини назоратга олади. Боғда кузатув камералари ва “хавотир тугмаси” ўрнатилади.
Sputnik

ТОШКЕНТ, 2 ноя — Sputnik. Тошкент шаҳар ИИББ матбуот хизмати Ботаника боғида кузатув камералари ва “хавотир тугмаси” ўрнатилиши ҳақида хабар қилди.

Самарқандда етим болани хўрлаган безориларга ҳукм ўқилди

Шунингдек, ИИББ ушбу ҳудудга иккита профилактика инспекторлари ёрдамчиларини бириктириб қўйди.

“Телеграм-каналларнинг бирида қуйидаги хабар эълон қилинди: “Тошкент Ботаника боғи – ғаройиб жой. Илмий муассаса бўлишига қарамасдан, одамларнинг кўплигидан жамоат жойига ўхшайди. (...) Чиқиндилар, босиб ташланган сўқмоқлар, бузилган мини экотизимлар ишга халал бермайдими?” 

Ушбу ҳолатда камчиликлар борлигини тасдиқлаб, қуйидагиларни маълум қиламиз.

Бир ҳафта олдин Тошкент шаҳар Ички ишлар бош бошқармаси раҳбарияти томонидан пойтахтда жойлашган Ботаника боғида камчиликлар борлигига эътибор қаратилган эди.

Ушбу ҳудудга кўплаб одамлар келиши, ҳолатни ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлари назорат қилиши зарурлиги, санузелларнинг ёмон ҳолати ҳамда ҳудудда маиший чиқиндилар кўпайиб кетгани эътиборга олинди.

Такси, лицензия ва солиқ: йўловчиларни ташиш соҳасида кутилаётган янгиликлар

Юнусобод тумани ИИО ФМБ раҳбариятига ҳолатни назорат қилиш ва Ботаника боғи ҳамда Юнусобод тумани ҳокимияти жамоаси билан ҳамкорликда юқоридаги муаммоларни ҳал қилиш вазифаси топширилди”, - дейилган хабарда.

Таъкидланишича, яқин орада иккита 360 градус кузатув учун имкон берадиган камералар ва “хавотир тугмаси” ўрнатилади. Бу ташриф буюрувчилар учун бирор бир ҳолат бўйича тезкор тарзда ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларга хабар бериш имкониятини яратади. Бунинг учун тугма босилса, ИИББ ходими билан видеоалоқа орқали боғланиш ва муаммо ҳақида хабар бериш мумкин.

Ботаника боғи раҳбарияти ҳам юқоридаги муаммоларни ҳал қилишга киришиб, ушбу йўналишда ишлар олиб бормоқда.