Такси, лицензия ва солиқ: йўловчиларни ташиш соҳасида кутилаётган янгиликлар

© Sputnik / Рамиз БахтияровАвтомобиль Yandex Taxi
Автомобиль Yandex Taxi - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Тошкентда йўналишсиз такси учун белгиланган ранг бекор қилиниши, ижара шартномаларини нотариал тасдиқланиши ўрнига давлат солиқ қўмитасидан рўйхатдан ўтиши назарда тутилмоқда.

ТОШКЕНТ, 1 ноя – Sputnik. Тошкентда йўналишсиз такси учун белгиланган ранг бекор қилиниши, ижара шартномаларини нотариал тасдиқланиши ўрнига давлат солиқ қўмитасидан рўйхатдан ўтиши назарда тутилмоқда. Бу ҳақда Sputnik Ўзбекистон мухбири хабар қилди.

Автомобильное движение в Ташкенте - Sputnik Ўзбекистон
Ўзбекистонда 8 мингдан ортиқ фуқаро транспорт воситасини бошқариш ҳуқуқидан маҳрум этилди

Бугун енгил автомобилларда йўловчиларни ташиш соҳасида амалга оширилаётган ишлар ва кутилаётган янгиликларга бағишланган брифинг ўтказилди.

Йиғилишда таъкидланганидек, 2019 йил 1 июль ҳолатига 6837 та лицензияланган транспорт воситаси қайд этилган бўлса, 3 ой ичида бу кўрсаткич 8 363 тага етди, ўсиш 122 %ни ташкил этди ёки 1526 тага ортди.

Ҳозирда Тошкентда юридик шахсларга тегишли бўлган 8788 та транспорт воситалари тегишли рухсатномалар асосида йўловчи ташиш билан шуғулланмоқда. Лекин бу кўрсаткич шаҳарда енгил автомобилларда йўловчи ташиш хизматини кўрсатувчи ташувчиларни тўлиқ қамраб олмаган. Ташувчиларнинг ноқонуний фаолият кўрсатишнинг асосий сабаблардан бири – бу ҳанузгача лицензия талабларининг юқорилиги.  

Енгил автомобилларда йўловчиларни ташишни тўлиқ қонунийлаштириш ҳамда ахборот коммуникация технологияларининг жадал ривожланиши даврида талабидан келиб чиққан ҳолда йўналишсиз такси фаолиятини соддалаштириш ва мувофиқлаштириш мақсадида ҳукумат қарори лойиҳаси тайёрланди.

Ҳужжат лойиҳасига асосан енгил автомобилларда йўловчи ташиш фаолиятини амалга ошириш учун йўналишсиз такси учун белгиланган ранг бекор қилиниши, ижара шартномаларини нотариал тасдиқланиши ўрнига давлат солиқ қўмитасидан рўйхатдан ўтиши назарда тутилмоқда.

Бу эса ўз навбатида шу соҳадаги юридик шахсларни давлат божи тўлашдан озод қилинади. Шунингдек, аҳолига қулайлик яратиш мақсадида ҳозирги жадал суръатлар билан ривожланаётган такси хизматини буюртма қилиш интерактив хизматларини қонунийлаштириш ва интерактив хизматлар бўйича тегишли низом тасдиқланиши ҳам кўзда тутилган.

Янгиликлар лентаси
0