Ўзбекистонга биринчи қиш совуғи кириб келмоқда

Ўзбекистонга совуқ ҳаво кириб келмоқда – келгуси ҳафтада айрим ҳудудларда ҳаво ҳарорати -3 даражагача тушиб кетиши мумкин.
Sputnik

ТОШКЕНТ, 1 ноя - Sputnik. Яқин кунларда Ўзбекистонга биринчи қиш совуғи  кириб келади, деб хабар қилмоқда Гидрометеорология маркази.

“3 – 5 ноябр кунлари Ўзбекистон ҳудудида Ғарбий Қозоғистондан совуқ ва нам ҳаво оқими кириб келади. Айрим ҳудудларда тунда ҳаво ҳарорати -3 даражагача совуқ бўлиши мумкин”,  - дейилган хабарда.

Ўзбекистон ҳудудида 4−5 ноябр кунлари  ҳаво ҳарорати тунда 0 ... +5 даражагача тушиши, тоғли ҳудудларда -1...-2  даражагача совиб кетиши мумкин. Кундузи ҳарорат +8…+13 даража бўлади.

Шимолий ҳудудларда тунда ҳаво ҳарорати −3…+2 даража, кундузи +3…+8 даражани ташкил қилиши мумкин.

Қорақалпоғистон ва Хоразм ҳудудида 3 – 4 ноябр кунлари ёмғир ёғиши кутилмоқда. Шамол тезлиги 18−23 м/с дан 25−28 м/с гача бўлиши мумкин.

Эслатиб ўтамиз, Туркманистон томонидан эсган совуқ шамол туфайли Ўзбекистонда илк ёмғирлар 30 октябрда бошланган эди.