Яқин кунларда ИШИДнинг янги етакчиси номи эълон қилинади – АҚШ разведкаси

АҚШ Миллий разведкаси маркази раҳбари Рассел Треверснинг тахминига кўра, яқин кунларда ҳамма ИШИДнинг янги етакчиси исмини билиб олади.
Sputnik

ТОШКЕНТ, 31 окт – Sputnik. АҚШ разведкаси ИШИД террорчилик гуруҳининг янги раҳбари (Россияда тақиқланган террорчилик ташкилот) яқин кунлар ёки ҳафтада эълон қилинишини тахмин қилмоқда. Бу ҳақда АҚШ Миллий разведка терроризмга қарши терроризмга қарши маркази раҳбари вазифасини бажарувчиси Расселл Треверс маълум қилди.

Россия ва Тожикистон хавфсизлик кенгаши котиблари Афғонистондаги вазиятни муҳокама қилди

“Ўйлайманки ... яқин кунларда ёки ҳафтада янги раҳбар эълон қилинади”, - деди у.

Треверс фикрига кўра, Ал-Бағдодий ўлдирилиши муносабати билан яқин вақтларда “Ғарб манфаатларига қарши ҳужумлар чақириқлари пайдо бўлади. АҚШ вазият қандай ривожланишини диққат билан кузатмоқда”.

Эслатиб ўтамиз, Ал-Бағдодийнинг ўлими ҳақида Доналд Трамп 27 октябрь куни хабар қилган эди. Россия Мудофаа вазирлиги ушбу террорчи йўқ қилингани ҳақидаги хабарларни тасдиқлаш учун ишончли далиллар йўқлигини таъкидлаган эди.