Россия ва Тожикистон хавфсизлик кенгаши котиблари Афғонистондаги вазиятни муҳокама қилди

© REUTERS / Parwiz ParwizБоевики движения Талибан
Боевики движения Талибан - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Россия ва Тожикистон хавфсизлик кенгаши котиблари Николай Патрушев ва Махмадали Ватанзода терроризм, экстремизм ва уюшган жиноятчиликка қарши курашишда ҳамкорлик қилиш масалаларини муҳокама қилди.

ТОШКЕНТ, 30 окт – Sputnik. Россия Хавфсизлик кенгаш котиби Николай Патрушев Душанбеда тожикистонлик ҳамкасби Махмадали Ватанзода билан учрашув ўтказди, деб хабар қилди Россия ХК аппарати матбуот хизмати.

Секретарь Совета безопасности РФ Николай Патрушев, архивное фото - Sputnik Ўзбекистон
Афғонистонда жангарилар ҳукумат ва тинч аҳолига қарши уруш бошлаган - Патрушев

Музокарада Патрушев ва Ватанзода Афғонистонда террорчилар фаоллашувидан хавотир билдирди.

Бундан ташқари, томонлар терроризм, экстремизм ва уюшган жиноятчилик, наротик моддаларни ноқонуний айлануви, жанговар можароларда қатнашиш учун ёшларни ёллаш ҳолатларига қарши курашишда ҳамкорлик қилиш масалаларни муҳокама қилди.

“Афғонистондаги вазият юзасидан фикр алмашиш чоғида томонлар халқаро террорчи ва экстремистик гуруҳларнинг ушбу мамлакатнинг шимолий ва шимоли-шарқий вилоятларида фаоллашаётганидан ташвиш билдирди”, - дейилган хабарда.

Шунингдек, Патрушев ва Ватанзода ҳарбий, ҳарбий-техникавий ва ахборот хавфсизлигини таъминлаш соҳасида ўзаро ҳамкорлик масалалари муҳокама қилди.

Таъкидланишича, маслаҳатлашувлар иштирокчилари БМТ, ШҲТ, МДҲ ва ОДКБ доирасидаги хавфсизликни таъминлаш бўйича долзарб масалалар юзасидан позицияларни мувофиқлаштиришни давом эттиришга келишиб олишди.

Эслатиб ўтамиз, бугун Россия Хавфсизлик кенгаши котиби Николай Патрушев Тожикистонга келди. Ташриф доирасида у республика президенти Эмомали Раҳмон билан учрашди.

Янгиликлар лентаси
0