ТОШКЕНТ, 31 окт – Sputnik. Бугун Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги анжуманлар залида “Йўл ҳаракати ҳавфсизлигини таъминлаш тизимида амалга оширилиётган чора-тадбирлар” мавзусида матбуот анжумани бўлиб ўтди, деб хабар қилди Sputnik Ўзбекистон мухбири.
Унда ИИВ матбуот котиби, полковник Шохруҳ Гиясов ўтган давр мобайнида амалга оширилган ишлар ҳақида ҳисобот берди.
ИИВ вакили Ўзбекистонда 2019 йил ўтган давр мобайнида 8 мингдан ортиқ фуқаро транспорт воситасини бошқариш ҳуқуқидан маҳрум этилганини маълум қилди. Таъкидланишича, ўтган давр мобайнида 4 млн 607 мингдан ортиқ ҳуқуқбузарлик содир этилган, улардан 2 млн 055 мингдан ортиқ жиддий ҳуқуқбузарликлар, ҳуқуқ-тартибот орган ходимлари 25 мингдан ортиқ маст ҳайдовчини аниқлади. Шунингдек, транспорт воситасини бошқариш вақтда уяли алоқа телефондан фойдаланиш ҳуқуқбузарликлар сони 19 мингдан ортиғини ташкил этди.
Шунингдек, 18 мингдан ортиқ ҳайдовчиларга маъмурий ҳуқуқбузарлик ҳақида баённомалар тузилиб, суд органларига юборилди. Улардан 8492 нафар ҳайдовчи транспорт воситасини бошқариш ҳуқуқидан маҳрум этилди. 12 778 нафар ҳайдовчи транспорт воситасини маст ҳолда бошқарган, улардан 8639 нафар ҳайдовчи траспорт воситасини бошқариш ҳуқуқидан маҳрум этилди, 759 нафар ҳайдовчига нисбатан маъмурий қамоқ чораси қўлланилди.
Кўрилган чоралар натижасида ўтган давр мобайнида ЙТҲлар сони 16,5 фоизга (6236 дан 5207 тага), ҳалок бўлганлар сони эса 13,1 фоизга (1607 дан 1396 га) камайди. Болалар иштирокидаги ЙТҲлар сони 10,7 фоизга камайди.