Намангандаги аянчли ЙТҲ оқибатида 3 киши ҳаётдан кўз юмди

© Sputnik / Рамиз БахтияровАвтомобиль скорой помощи
Автомобиль скорой помощи - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Йўлга ағдарилиб кетган “Дамас”га 24 ёшли фуқаро бошқарувидаги “Исузу” юк автомашинаси келиб урилган.

ТОШКЕНТ, 30 авг - Sputnik. Намангандаги аянчли ЙТҲ оқибатида 3 киши ҳаётдан кўз юмди.

Машина после ДТП. Иллюстративное фото - Sputnik Ўзбекистон
Қозоғистондаги ЙТҲ 2 нафар ўзбекистонлик аёлнинг умрига зомин бўлди

ИИВ хабарига кўра, 29 август куни Наманган вилоятининг Учқўрғон тумани яшаган 52 ёшли А.А. “Дамас” русумли автомашинасини “Тегирмон” МФЙ ҳудудидан ўтувчи “Учқўрғон-Хақулобод” йўлида ҳайдаб кетаётиб, бошқарувни эплай олмаган. Натижада йўлнинг қарама-қарши томонига ағдарилган. Шу йўналишда ҳаракатланиб келаётган Андижон вилоятида яшовчи 24 ёшли С.М. бошқарувидаги “Исузу” юк автомашинаси “Дамас”га келиб урилган.

“Натижада “Дамас” автомашинаси ҳайдовчиси А.А. жароҳат олиб воқеа жойида, унинг икки нафар йўловчилари эса касалхонага олиб келинганида вафот этган”, - дейилади хабарда.

Ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Янгиликлар лентаси
0