Россияда хорижликларга миграцион ҳужжатларни топширишда қулайлик яратилади

Яқин йилларда Россияга келган чет эл фуқаролари миграция соҳасидаги давлат хизматларини олиш учун аризани электрон шаклда топширишлари мумкин бўлади.
Sputnik

ТОШКЕНТ, 30 окт — Sputnik. Россия бош вазири Дмитрий Медведев чет элликларнинг миграция соҳасидаги давлат хизматларини олиш учун ариза беришларини осонлаштириш тўғрисида топшириқ берди. Бу ҳақда Россия Вазирлар маҳкамаси сайтида хабар қилинди.

Россия Молия вазирлиги мигрантлар учун сюрприз тайёрламоқда

Россия Ички ишлар вазирлиги Рақамли ривожланиш, алоқа ва оммавий коммуникациялар вазирлиги билан биргаликда  чет эл фуқароларининг миграция соҳасидаги давлат хизматларини олиш учун аризани электрон шаклда топширишларини таъминлаши шарт.

Агар ушбу топшириқ ўз вақтида бажарилса, 2023 йил 1 декабридан мигрантлар ўз аризаларини онлайн равишда топшириш имконига эга бўлишади.

Москвада патент нархи кўтарилиши кутилмоқда

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Ўзбекистонда ташқи миграция тўғрисида қонун қабул қилиниши мумкинлиги ҳақида хабар қилинган эдик. Ушбу таклиф Ўзбекистон "Миллий тикланиш" демократик партияси томонидан билдирилган.