ТОШКЕНТ, 30 окт — Sputnik. Ўзбекистондаги умумий ўрта таълим мактабларида 2019-2020 ўқув йилининг биринчи чораги ўз якунига етмоқда.
Халқ таълими вазирлиги хабарига кўра, умумий ўрта таълим мактабларида кузги таътил 2019 йилнинг 4 ноябридан бошланади.
Хабарда ёзилишича, таътил 10 ноябрь куни якунланади.
“Жорий йилнинг 11 ноябрь куни иккинчи чоракнинг биринчи куни бошланади”, - дейилади хабарда.