ТОШКЕНТ, 28 окт - Sputnik. СССРнинг собиқ президенти Михаил Горбачёв НAТОни кенгайтириш қарорини Ғарбнинг энг катта стратегик хатоси деб билишини маълум қилди.
“Мен ҳеч қачон ўз фикримни яширмаганман: НAТОни кенгайтириш қарори Ғарбнинг энг катта стратегик хатоси, Европада ва ундан ташқарида ҳарбий-сиёсий вазиятни беқарорлаштириш сари қўйилган қадам эди”, - дея ёзган у ўзининг “Что поставлено на карту: будущее глобального мира” (бадиий таржимаси – “Хавф остида: дунё келажаги”) китобида. Китоб мазмуни билан танишиб чиққан РИА Новости ундан парча келтирган.
Сисёсатчи, шунингдек, совуқ урушнинг якунланиш арафасида бу масала қандай ҳал қилинганини таърифлаган. Ўшанда НAТОда ҳам, Варшава шартномасида ҳам ҳарбий доктриналарни қайта кўриб чиқиш жараёнлари бўлиб ўтган, альянс аъзолари имзолаган қуролли кучларни қисқартириш тўғрисида келишувга эришилган.
Унинг сўзларига кўра, Совет раҳбарияти ўша пайт қўлидан келган барча ишни қилган. Горбачёв таъкидига кўра, Варшава шартномаси ташкилоти шароитида Шарқий Европада НAТОни тарқатмаслик тўғрисидаги қандайдир “қонуний мажбурий шартнома”ни таклиф қилиш бемаънилик бўлган бўлар эди ва уларни Варшава шартномасини ўз қўллари билан бузганликда айблашлари мумкин эди.
НAТОни кенгайтириш қарори томонлар ўртасидаги ишончга путур етказди ва “Россия бундан ўзига хулоса чиқарди”, дея хулоса қилган Горбачёв.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Михаил Горбачёв Совет Иттифоқи ва Ғарб давлатлари ўртасидаги совуқ урушнинг тугаши умумий ғалаба бўлган деб ҳисоблаши хабар қилинган эди.