Горбачёв совуқ урушда ким ғолиб бўлганини айтди

© Sputnik / Рамиль Ситдиков / Медиабанкка ўтишБывший президент СССР Михаил Горбачев
Бывший президент СССР Михаил Горбачев - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
СССР собиқ президенти Михаил Горбачёв Германиянинг “Welt am Sonntag” газетасига берган интервьюсида Совет Иттифоқи ва Ғарб давлатлари ўртасида якунланган совуқ уруш ҳақидаги фикрларини билдирди.

ТОШКЕНТ, 22 окт - Sputnik. Совет Иттифоқи ва Ғарб давлатлари ўртасидаги совуқ урушнинг тугаши умумий ғалаба эди. Бу ҳақда СССР собиқ президенти Михаил Горбачёв Германиянинг “Welt am Sonntag” газетасига берган интервьюсида маълум қилди.

Михаил Горбачев - Sputnik Ўзбекистон
"Замон, очиғини айтаман, таҳликали". Горбачев Путинга ёзган мактуби ҳақида гапирди

“Лекин Ғарб сиёсатчилари, биринчи навбатда АҚШ, ўзларини ғолиб деб эълон қилди. Бу ҳақда ҳамма жойда жар солишди. Айтганча, оммавий ахборот воситалари ҳам уларнинг ноғорасида ўйнади”, - дея Горбачёв сўзларидан келтиради РИА Новости.

Сиёсатчининг сўзларига қараганда, Ғарб давлатлари етакчилари уруш якунланганини бундай талқин қилиниши Россияда қандай қабул қилиниши ва келгуси муносабатларга қандай таъсир кўрсатишини ҳисобга олишмаган. Шу билан бирга, Ғарб ўзини “ҳаммаси мумкин” қабилида иш тута бошлади, дея қўшимча қилди СССР собиқ президенти.

Горбачёвнинг таъкидлашича, Россия ҳамкорлари “янги давр синовларига дош беролмаган” ва бу улар ва Москва ўртасидаги ҳозирги келишмовчиликларнинг асосий сабабидир.

Московский Кремль - Sputnik Ўзбекистон
Россияни жаҳонда нега яхши кўрмайдилар

“Сўнгги пайтларда Европада баъзи сиёсатчилар Россия изоляциясига уринишлар барча учун зарарли экани ва  биргаликда барча томонларга мос келадиган ечимни излаш зарурлиги ҳақида чуқурроқ ўйлай бошладилар. Мен биламан, Россияда ҳам шу ҳақда ўйлашмоқда”, - дея хотима қилган у.

1946 йилдан 1980 йил охирига қадар бўлган даврда СССР ва АҚШ раҳбарлик қилган икки давлат блокининг ҳарбий, иқтисодий ва мафкуравий қарама-қаршилигига совуқ уруш деб аталади. 1989 йил декабрь ойида Горбачёв ва Америка президенти катта Жорж Буш совуқ урушнинг якунланганини расман эълон қилишди. Қарама-қаршиликнинг якунлангани 1990 йилда қабул қилинган “Янги Европа учун Париж хартияси” ҳужжати билан тасдиқланган.

Янгиликлар лентаси
0