Тошкентда 19 ёшли “Нексия” ҳайдовчиси мудҳиш ЙТҲда ҳалок бўлди

Тошкентда тезликни оширган ҳайдовчи бетон устунга бориб урилди. Оқибатда унинг ўзи ҳаётдан кўз юмди, 4 нафар 19 ёшли йўловчилар эса турли тан жароҳатларини олди.
Sputnik

ТОШКЕНТ, 27 окт - Sputnik. Тошкент шаҳар ИИББ интернетда тарқалган Олмазор туманида содир бўлган мудҳиш ЙТҲ тўғрисида маълумот берди.

Намангандаги аянчли ЙТҲ оқибатида 3 киши ҳаётдан кўз юмди

Маълум қилинишича, 26 октябрь куни соат 22:45 да Тошкент шаҳар Кичик халқа автомобил йўлида, яъни шаҳар сил касалликлари клиник шифохонаси олдида йўл транспорт ходисаси содир бўлган. Дастлабки тахминларга кўра, “Нексия” ҳайдовчиси 19 ёшли Беҳруз К. тезликни оширган ва бошқарувни эплаб олмай кўча ёритгичи ўрнатилган бетон устунга бориб урилган.

ЙТҲ оқибатида ҳайдовчи ва унинг тўрт нафар 19 ёшли йўловчилари касалхонага ётқизилган.

Касалхонада ҳайдовчи унга кўрсатилган тиббий муолажаларга қарамасдан вафот этган. Турли тан жароҳатлари олган қолган 4 нафар йўловчиларга тиббий ёрдам кўрсатилмоқда.