Афғон-тожик чегараси яқинида 60 дан ортиқ жангари йўқ қилинди

Афғонистон кучишлатар бўлинмаси Тожикистон билан чегара яқинида 60 нафар жангарини йўқ қилди. Даргад уезд маркази террорчилардан тозаланди.
Sputnik

ТОШКЕНТ, 25 окт – Sputnik. Афғонистон кучишлатар бўлинмаси Тожикистон билан чегарада Тахар вилоятидаги Даргад уезд марказини назорат остига олди, деб хабар қилди Sputnik Тожикистон. 

Афғон-тожик чегарасида 8 мингга яқин жангари тўпланди - эксперт

Махсус амалиёт давомида 60 дан ортиқ жангари ўлдирилди.

“Ўтган ҳафтадан бери давом этаётган аксилтеррор амалиёт натижасида 25 октябр куни эрталаб Даргад уезд маркази террорчилардан тозаланди. Уезда ҳукумат кучлари назорати тикланди, 60 нафар террорчи йўқ қилинди”, - дейилган хабарда

Даргад уезди 2015 йил октябрьда жангарилар томонидан босиб олинган. Шу вақтдан бери Афғонистон ҳукумат кучлари экстремистлардан туманни қайтариб олишга бир неча марта ҳаракат қилишган.

Бундан аввал “Толибон” радикал ҳаракати жангарилари Афғонистонда Тожикистон билан чегарадош ҳудуднинг катта қисмини ўз назоратига олгани ҳақида хабар берилганди.