ТОШКЕНТ, 24 окт – Sputnik. Хориждаги машқларда илк бор С-400 зенит мажмуаси ва “Панцирь-С” батараяси қатнашади, деб хабар қилди Россия Мудофаа вазирлиги хабар қилди.
Россия зенит ракета мажмуалари “Славян қалқони” ўқув машғулотда қатнашиш учун Сербияга олиб борилди.
Қурол мажмуалари Батайница авиабазасида ўрнатилади. Машқда рус-серб гуруҳи қисми бўлиб, улар туман ҳаво ҳужумига қарши мудофаа тизимини таъминлайди. Бундан ташқари, шартли душманнинг ҳаво нишонларини аниқлаш, кузатиш ва яксон қилиш бўйича вазифаларни бажариши керак.
“Славян қалқони - 2019” машқи илк бор ўтказилмода. Машқ икки босқичдан иборат: биринчиси сентябрда Астрахан вилоятида ўтказилди, иккинчиси 29 октябргача Сербияда давом этади.