Қирғизистон президенти укасини жиноий жаворгарликка тортиш талаб қилинди

Атамбаевнинг тарафдори Темирлан Султанбеков мамлакат президенти укаси, собиқ спикер Асилбек Жээнбековни жаворгарликка тортишни талаб қилди.
Sputnik

ТОШКЕНТ, 23 окт – Sputnik. Атамбаевнинг тарафдори Темирлан Султанбеков мамлакат президенти укаси, собиқ спикер Асилбек Жээнбековни жиноят кодексининг икки моддаси (мансаб ваколатини  суиистеъмол қилиш ва совуққонлик) бўйича жавобгарликка тортишни талаб қилди. Бу ҳақда у бош прокуратурага ариза юборди. Бу ҳақда Sputnik Қирғизистон хабар қилди.

Атамбаев ўзи фигурант бўлган жиноят иши мажлисига келишдан бош тортди

Ариза Бишкек ТЭЦ модернизациясида коррупция ҳолати бўйича тергов иши доирасида кўриб чиқилади.

Бу Атамбаевнинг собиқ президент мақомини олиб ташлаш бўйича тарафдорларнинг жавоби.

Шу йил июнда парламент махсус комиссияни тузди, унинг иши натижасида Алмазбек Атамбаев олтита жиноятда эҳтимолий алоқадорлиги маълум қилинди.

Парламент Атамбаевни собиқ президент мақоми ва дахлсизликдан маҳрум этди.

Августда Қўй-тошда қишлоғида кучишлатар бўлинмалари томонидан ўтказилган тезкор амалиёт натижасида собиқ президент тергов изоляторига жойлаштирилди, тарафдорлари ҳибсга олинди.