Туркия Суриядаги ҳарбий амалиётни тўхтатиб қўйганини эълон қилди

Мавлут Чавушўғлу ҳарбий амалиёт якунланмаганини ва турк армияси “зарур бўлган вақтда террорчиларга қарши зарба беришга” тайёрлигини таъкидлади.
Sputnik

ТОШКЕНТ, 23 окт – Sputnik. Туркия ташқи ишлар вазири Мавлут Чавушўғлу Суриядаги ҳарбий амалиёт тўхтатиб қўйилганини маълум қилди. Бу ҳақда РИА Новости хабар қилмоқда.

Сочида Путин ва Эрдўғон музокаралари бошланди

Шу билан бирга, Мавлут Чавушўғлу ҳарбий амалиёт якунланмаганини ва армия “зарур бўлган вақтда террорчиларга қарши зарба беришга” тайёрлигини таъкидлади.

Эслатиб ўтамиз, 9 октябрь буён Туркия Сурия курдларининг мудофаа кучларидан Туркия билан чегарадош Сурия ҳудудини тозалаш ҳамда у ерда хавфсиз зона яратиш мақсадида ҳарбий амалиёт ўтказаётган эди. Туркиянинг ушбу ҳаракатини дунёдаги кўплаб мамлакатлар қоралаб чиқишди. Россия ушбу борада Туркия Сурия ҳукумати билан музокаралар олиб бориши керак деб ҳисоблайди.