Россия Африкага 4 миллиард долларлик қурол экспорт қилади

Россия 20 та Африка давлатлари, шулардан Уганда, Руанда, Мозамбик ва Анголага қурол етказиб беради. Шартномалар қиймати 4 миллиард долларни ташкил қилади.
Sputnik

ТОШКЕНТ, 23 окт – Sputnik. Россия Африкага 4 миллиард долларлик қурол етказиб беришни режалаштирди.

Россия Саудия Арабистонида қурол ишлаб чиқариш заводини қурмоқчи

Бу ҳақда “Россия-Африка” форумида “Росмудофааэкспорт” бош директори Александр Михеев.

“Шу йилда Африка мамлакатларига 4 миллиард долларлик қурол етказиб бериш кўзда тутилган. Булар ҳарбий ҳаво кучлари ва ҳавога қарши мудофаа тизими техникаси, зирҳли техника ва ўқ отиш қурол, танкларга қарши ракета тизимлари” – деди у.

Унинг сўзларига кўра, Россия 20 та Африка давлатлари, шулардан Уганда, Руанда, Мозамбик ва Анголага қурол етказиб бериш шартномаларини бажаради.