Буюк ва қайғули муҳаббат: хитойлик йигит севгилисининг дафн маросимини тўйга айлантирди

Сю Шинан сўзларига кўра, у рафиқасига тобути бошида йиғламасликка сўз берган, бироқ қизнинг танасини кремацияга олиб кетишганларида, йигит кўз ёшларини тия олмади
Sputnik

ТОШКЕНТ, 23 окт — Sputnik. Хитойлик эркак ўз севгилиси дафн маросимида тўй тантанасини ташкиллаштирди, деб хабар бермоқда AsiaOne портали.

Хитойлик йигит пул йиғиш мақсадида сохта тўй қилди

Хабарга кўра, жуфтлик 2013 йил никоҳни қайд этган. Аммо 28 яшар Ян Лю ўнг кўкрагида оғриқ сезиб, шифокорга мурожаат этгани этиши сабабли тўй қолдирилганди. Тиббиёт ходимлари қизда кўкрак бези саратони касаллигини аниқлайдилар. Унинг беш йиллик умри қолганди.

Ян Лю шифокорлар қўйган ташхисга қарамай, касалликни енгишга ҳаракат қилади ва Weibo ижтимоий тармоғи орқали ўзининг даволанаётгани ҳақида мунтазам хабар бериб боради. Қиз жарроҳлик амалиёти, кимё- ва нурли терапия курсларини бошдан ўтказади.

Бир неча йилдан сўнг бемор тузала бошлайди ва шериги Сю Шинан билан яна тўй маросимига тайёргарлик кўради. Аммо 2018 йилда саратон касаллиги яна кўриниш бериб, жуфтлик ўз режасини ўзгартиришга мажбур бўлади.

Ян Лю октябрь ойи ўртасида, рак касаллигига қарши олиб борилган беш йиллик курашдан сўнг вафот этди.

Шинань қайғули ҳодисага қарамай, севгилиси учун тўй маросимини ўтказишга аҳд қилади. Тантана қизнинг дафн маросими куни ташкиллаштирилади. Эркак Ян Лю учун атай тўй либосини харид қилган эди.

Сю Шинан сўзларига кўра, у рафиқасига тобути бошида йиғламасликка сўз берган, бироқ қизнинг танасини кремацияга олиб кетишганларида, йигит кўз ёшларини тия олмади.