Хитойлик йигит пул йиғиш мақсадида сохта тўй қилди

© Sputnik / Михаил Маркив / Медиабанкка ўтишЦеремония бракосочетания
Церемония бракосочетания  - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Хитойнинг Гуйчжоу вилоятида истиқомат қилувчи эркак пул кўринишида совғаларни олиш мақсадида сохта тўй уюштирди.

ТОШКЕНТ, 2 окт – Sputnik. Хитойнинг Гуйчжоу вилоятида истиқомат қилувчи эркак пул кўринишидаги совғалар олиш учун сохта тўй ўтказди. Бу ҳақда РИА Новости AsiaOne нашрига асосан хабар қилди.

Большая Дагестанская свадьба - Sputnik Ўзбекистон
Доғистонда бўлиб ўтган тўй Гиннес рекордлар китобига киритилди

Эркак қариндош ва дўстлари олдида келин ролини тасвирлаши учун "дўстларни ижара"га ихтисослашган агентликдан Сиао Ли исмли қизни ёллаган. Келишувга кўра Сиао 22-28 август кунлари йигит билан бирга бўлиши керак бўлган. “Куёв” билан ўтказиладиган ҳар бир кун нархи 521 юань (72 доллар) ташкил қилади.

Тўй маросими 25 август куни ўтказилди. Эркак қизга йўл, яшаш ва овқатланиш ҳаракатларини тўлаш керак бўлган.

Меҳмонлар “ёш келин куёв”ларга 60 минг юан (8400 доллар) совға қилишди. Олдиндан келишувга кўра, йигит пулларни ўзига олган.

Тўйдан кейин “жуфлик” бир неча кун давомида вилоят бўйлаб сайёҳат қилишди. Бироқ “ижара” муддати тугиши биланоқ, йигит пул тўламай ғойиб бўлди. Йигит дарҳол ижтимойи тармоқларда қизни блоклаб, унинг қўнғироқларга жавоб бермайди.

Сиао Ли авдокатларга мурожаат қилди. Улар ёзма шартнома тузмаганлиги сабабли қиз ўзини ноқулай ҳолатга қўйганини айтишди.

Янгиликлар лентаси
0