ТОШКЕНТ, 21 окт – Sputnik. Мария Науменко, Красноярск яқинида тўғон ёрилиши оқибатида Ўзбекистон фуқароси Дилшод Абдужапарович Азимов бедарак йўқолди.
Шанба куни Cейба дарёсидаги Красноярск ўлкасида “Сисим” олтин қазиб олиш артелининг технологик сув омбори ёрилди, у "Сибзолото" МЧЖ таркибига киради. Баландлиги тўрт-беш метр бўлган тўлқинлар пастдаги иншоотларни ювилишига олиб келди. Лой, тошлардан иборат сел иккита ётоқхона ва хўжалик қурилишларни вайрон қилди.
Бедарак йўқолган Ўзбекистон фуқароси LW-500 юк машинасида ҳайдовчи бўлиб ишлаган. Шунингдек, яна 4 нафар ишчининг тақдири номаълум.
Ўзбекистоннинг Москвадаги элчихонаси Sputnik’га маълум қилишича, ушбу масала алоҳида назоратга олинган.
Эслатиб ўтамиз, Красноярск яқинидаги фожиа 15 кишининг ҳаётига зомин бўлди, 44 нафар ходим жароҳат олди, улардан 9 нафари касалхонага ётқизилди.