2019 йилда патент нархининг кўтарилиши шунга олиб келдики, Россия бўйлаб берилган ҳужжатлар сони бир оз ошди, дейди Россия Федерацияси президенти қошидаги халқ хўжалиги ва давлат хизмати академияси (РАНХиГС) Ижтимоий таҳлил ва прогнозлаштириш институти етакчи илмий ходими Юлия Флоринская Sputnik билан суҳбатда.
Шу билан бирга, ойлик тўловлар, аксинча, камайиб бормоқда.
Бу шундан далолат берадики, мигрантларнинг аксарияти хизмат ҳақи навбатдаги бор қимматлашидан хавфсираб, патентни харид қилмоқда, аммо кейинчалик ойлик бадални тўлашдан тўхтамоқда.
"Москва ва Санкт-Петербургда эса патентлар сони ҳам, ойлик тўловлар миқдори ҳам пасайди", - дея таъкидлайди эксперт.
Шу билан бирга, Флоринскаяга кўра, Россиядаги меҳнат мигрантларининг умумий миқдори камаймаяпти.
Эксперт мигрантларни патент шаклида легаллаштиришга уриниш энг зўр чора эмаслигини тахмин қилди.
Масала ечими сифатида Флоринская, биринчи навбатда "бу мигрантлар учун қиммат" бўлгани боис, патент нархини оширмасликни таклиф қилмоқда. Аёл патент олишдаги харажатларни қай тарзда камайтириш мумкинлиги борасида ўз ғояси билан бўлишди: мисол учун, мигрантларнинг бир қисмини бир йўла икки йилга расмийлаштириш мумкин.
Россиянинг қайси регионида мигрантлар учун энг қиммат патент жорий этилган >>>
Бундан хулоса қилса бўладики, меҳнат мигрантлари учун патентлар қай даражада қиммат бўлса, чет элликлар Россияга келиб ноқонуний пул ишлашнинг турфа йўлларини топишга кўпроқ уринадилар.
Эксперт изоҳини қуйида рус тилидаги подкастда тинглашингиз мумкин.