"Ласетти" уриб юборган лейтенантни тасвирга олган "оператор"га чора кўрилади - ИИББ

ЙТҲ жойида туширилиб, интернет тармоғига чиқарилган видео ЙПХ инспеткорининг ғазабини келтирган. Лейтенант ИИББ бошлиғи номига видеони рухсатсиз интернетга жойлаган шахсга нисбатан чора кўрилишини сўраб, рапорт топширган
Sputnik

ТОШКЕНТ, 19 окт - Sputnik. Тошкент шаҳар Ички ишлар бош бошқармаси 18 октябр куни "Ласетти" уриб кетган ЙПХ инспектори - лейтенант Мурод Дадамуҳаммедовни тасвирга олиб, Интернет тармоғига жойлаштирган "оператор"га нисбатан қонуний чора кўрилишини маълум қилди.

Тўй кортежлари йўл ҳаракатига хавфсизлигига таҳдид солмоқда - ИИББ

Эслатиб ўтамиз, куни кеча Шайҳонтоҳур туманидаги Абай ва Абдулла Қодирий кўчалари кесишмасида "Ласетти" русумли автомобилни бошқараётган 25 ёшли Анвар Р. йўл ҳаракатини тартибга солиб турган ЙПХ инспектори - Дадамуҳаммедовни уриб юборган.

Тошкент шаҳар ИИББ бошлиғи генерал-майор Рустам Жўраев ЙПХ инспекторини даволовчи шифокор билан учрашган, Дадамуҳаммедовнинг ҳолати қониқарлилиги айтилмоқда.

"Генерал-майор ЙПХ инспекторига тезроқ шифо топишини тилаб, Тошкент шаҳар ИИББ раҳбарияти ва шахсий таркиби ходим ва унинг оиласига ҳар қандай ёрдам беришга тайёрлигини билдирди", - дейилади хабарда. 

Ходимни уриб юборган ҳайдовчи ҳам шифохонага борган, у бўлиб ўтган ҳодисадан афсусда.

Собиқ ИИББ ходими чўкаётган уч кишини қутқариб қолди

ИИББ шу билан бирга, ЙТҲ жойида туширилиб, интернет тармоғига чиқарилган видео ЙПХ инспеткорини ғазабини келтирганини маълум қилган. Лейтенант ИИББ бошлиғи номига видеони рухсатсиз интернетга жойлаган шахсга нисбатан чора кўрилишини сўраб, рапорт топширган.

"Ҳақиқатдан ҳам ҳаваскор-видеооператорнинг ҳаракатларини инсонийлик нуқтаи назаридан тушуниш қийин. Тошкент шаҳар ИИББ бошлиғи томонидан ўз хавфсизлик хизмати ходимларига "мобиль оператори"ни шахсини аниқлаш ва унга нисбатан қонуний чора кўриш бўйича топшириқ берилди", - дейилган хабарда.

Ушбу факт бўйича тўпланган фактлар прокуратура органларига тақдим этилиши маълум қилинган.