Россияни жаҳонда нега яхши кўрмайдилар

Дунёнинг етакчи давлатлари орасида Россия ҳақида ҳаммадан негативроқ — АҚШ ОАВлари ёзиши аниқланди. Тўқсон фоиз мақолалар негатив мазмунда, ижобий мазмундагилари — 0,2 фоиз.
Sputnik

Виктор Мараховский

"Россия сегодня" халқаро ахборот агентлиги илк маротаба иккита саволга жавоб берди: коллектив Ғарб ҳақиқатда бизни яхши кўрмайдими — ёки бу бизни пропагандамиз тўқимасими? Агар бу тўқима эмас экан - у ҳолда, бизни нима учун ёмон кўришади? G7га аъзо барча давлатларнинг етакчи ОАВларида ярим йил ичида бизнинг давлатимизга бағишлаб эълон қилинган мақолалар ўрганилди — уларнинг жами сони 82 мингта. Сўнгра бу мақолалар ижобий, нейтрал ва салбий мақолаларга ажратилди.

Трамп G7 етакчилари билан Россия туфайли жанжаллашиб қолди

"Ижобий" мақолалар қаторига ҳар қандай турдаги мақтовлар, шу жумладан, "Россияда қулай поездлар ҳаракатланади", "Рус балети Парижда ажойиб чиқиш қилди", "Москвадаги япон элчихонасида Масленица хурсандчилик билан кутиб олинди" ва "Германияда Россия пиццериялари тармоғи очилди, маза қиласиз" сингари мақолалар ўрин олди. Ҳеч қандай баҳо берилмаган, дейлик, "Путин Абэ билан учрашди", "Россия Кореяни ядро қуролидан ҳоли ҳудудга айлантириш бўйича янги форматдаги музокараларни таклиф этмоқда" ва "Россияда бизнес-форум ўз ишини бошлади" сингари хабарлар "нейтрал" бўлимга тушди. Россиянинг ташқи дунёдаги ёвуз ҳаракатлари, Россиянинг ўзида давлат томонидан фуқароларга қарши қилинаётган жиноятлар ҳамда фуқароларнинг ўзи амалга оширган қабиҳликлар тўғрисидаги ҳикоялар "негатив"га тўпланди.

Хулоса: "Катта еттилик"да, ўртача ҳисобда, мақолаларнинг 50%и - ўта салбий. Ижобийлари икки фоизни ташкил этади.

Қолган нейтрал хабарлар — "борди - учрашди", ёки "бир томондан Россия ёмон қилмоқда, иккинчи томондан - яхши" кабилидаги ахборот матнлардир.

Ғарб етакчилиги куни битяпти, деди Путин

Рекордчи-давлатлар:

— Россия ҳақида ҳаммадан кўра британия ОАВлари кўп ёзган (25 минг мақола);

— ҳаммадан оз — Канада ОАВлари (тўрт мингдан кам. Умуман олганда, Канада аҳолиси сони кўп эмас);

— ҳаммадан кўра позитивроқ Италия медиалари ёзишган (ижобий мазмундаги мақолалар 13% ни, яъни салбий мақолаларга нисбатан икки баробар камни ташкил этган);

— ҳаммадан негативроқ — АҚШ ОАВлари (90% мақолалар негатив мазмунда), ижобий мазмундагилари — 0,2%;

— ҳаммадан кўра нейтрал — Франция (70% мақола).

Энди асл моҳиятга ўтсак.

Россиядаги яхшиликлар ҳақида. Умуман олганда, ижобий янгиликларни ҳисобга олмаса ҳам бўлар эди. Икки фоиз бу нима дегани? Италия ОАВлари нашрларисиз бу кўрсаткич бир фоизга ҳам етмасди.

НАТО самолётлари Россия сарҳадларида разведка ўтказди

Шундай бўлса-да: биздаги ижобий кўрсаткичлар бу алоҳида спортчилар, балет - театр ва тарихий диққатга сазовор жойлардир. Бошқача сўзлар билан айтганда — "ижобий Россия" етакчи мамлакатлар медиаси тасаввурида 120 йил олдинги винтажда қотиб қолган. Ҳу ану, Чехов, Рус палласи бор жойларда туристлар учун кўкнор уруғидан тайёрланган олтин конфет ва халқ ҳунармандчилиги бор дегандек. Айтганча, Россия 90-йилларда ҳам бу билан машҳур эди.

Қолган барчаси эса ёмон.

Энг ажабланарлиси: "ёмон"нинг аксарият қисми биз учун мақтовдек жаранглайди. Чунки бу "ёмонлар" ўлароқ, биз сиз билан ҳаммадан олдиндамиз.

Биринчидан, биз, албатта, бошқа державалар ҳаётига аралашамиз — бу ишни даҳшатли тарзда самарали амалга оширамиз. Дейлик, биз Америкада Трампни сайладик, Буюк Британияда Brexitни амалга оширдик. Биз Италия, Германия ва Австрияда ўнглар ва популистларни ҳукуматга яқинлаштирдик. Канадада ҳеч нарсага улгурмадик, лекин бу ҳам тўсиқ эмас: маҳаллий ОАВларда ярим йил ичида руслар мавзусида "топ"га чиққан янгилик - бу жорий йил октябр ойида ўтиши кутилаётган сайловлар ва уларга Россия аралашуви бўлди.

АҚШ Россиянинг ички ишларига аралашишда давом этади - Манойло

Ижтимоий тармоқларда рус тролларидан иборат жамоалар ҳаммани бир-бирига қарши қайрамоқда (айниқса америка негрларини оқларга, трампчиларни демократларга қарши). Заҳарли рус пропагандаси бўлмиш RT ва Sputnik фейкларни ёймоқда ва энг камида "россияпараст қарашларни олдинга суриб", ўқувчига воқеаларни нохолис етказмоқда.

Рус жосуслари Скрипаллар ва тасодифий қурбонларни заҳарламоқда, олтинсоч рус шпион аёллари эса обрўли кишилар ишончига кирмоқда. Бош разведка бошқармасининг махфий бўлинмалари бутун Шарқий Европа бўйлаб тўнтаришларни режалаштирмоқда.

Одатий сарлавҳалардан бири: "Европадаги сайловлар: махсус хизматлар Россия аралашуви устидан кузатув олиб боради" (Zeit).

Иккинчидан, биз ҳарбий қудратимизни агрессивлик билан ўстирмоқдамиз. Биз Скандинавияга таҳдид соламиз, Буюк Британия ва АҚШни қўрқитамиз. Биз бутун глобус бўйлаб нодемократик режимларни қурол билан таъминлаймиз. Биз Американи ДРСМДдан чиқишга мажбур қилдик, болтиқбўйи давлатлари ва полякларни эса — ўз чегарамизда НАТО контингентлари сонини оширишга ундадик. Украинани гибридлик билан забт этмоқдамиз, Венесуэла, Сурия ва ҳатто Африкада демократия ғалаба қозонишига йўл қўймаяпмиз.

Лондон Кремлнинг Скрипаль ишига алоқадорлигига оид ҳеч қандай далил йўқлигини тан олди

Одатий сарлавҳалар: "Путиннинг гипертовушли ядровий ракетаси сониялар ичида Лондонни йўқ қилиши мумкин", "Россиянинг ядровий қуроли Венесуэладами?" (Daily Express).

Учинчидан, рус ҳукумати Россиянинг ўзида норозилар, маданият вакиллари ва жинсий озчиликни қатъий таъқиб қилиб, эркинликни бўғмоқда, шунингдек, чет эл агентларига чет эл агентлари унвонини бермоқда. Одатий сарлавҳалар: "Путинни танқид қилган журналист сирли ЙҲТда ҳалок бўлди" (Mail Online), "Мен путин ГУЛАГини кўрганман" (Bild), "Пойтахтдаги митингда полиция ваҳшийлигининг авж олиши" (Les Echos).

Ва фақат тўртинчи навбатда биз қашшоқлашаяпмиз, коррупция ботқоғига ботмоқдамиз, ароқхўр бўлиб кетяпмиз ва қотилликка қўл уряпмиз ("Россия: ота ўн яшар ўғлини ойлар давомида занжирбанд этган").

Япония Курил оролларида машғулот ўтказгани учун Россияга протест билдирди

Япония ОАВлари алоҳида дастур билан чиқиш қилган. У ердаги асосий ёвузлигимиз — Курил оролларини топширмаганимиз ("Россия, ўжарлик қилишни бас қил!", "Ноқонуний оккупация фактини рад этиб бўлмайди").
...Нима дейиш мумкин.
Биринчидан. Агар Россия ёвуз қудрати олдидаги даҳшатни оладиган бўлсак — Россия-2019 ғарб ОАВларида Россия-1999 дан ҳеч нарсаси билан фарқ қилмайди (яхши томонга бўлган улкан ўзгаришлар, мамлакат ҳаётида рўй берган ижобий ўзгаришларга қарамай).

Албатта, биз ҳақимизда камроқ ёзишларига эришиш мумкин — масалан, аҳолиси Россияникига тенг бўлган Бангладеш ва Филиппинлар ҳақида умуман ёзишмагани сингари. Бунинг учун биз иқтисодий, ижтимоий, илмий ва ҳарбий соҳада ривожланишда Бангладешга тенг бўлишимиз керак. Бу республика на таҳдид қилувчи ҳарбий қудратга, на глобал медиа тармоғига, на ҳар ерда ҳозиру-нозир ташқи разведкага эга.

Поставнин: Европа мигрант ва қочқинларнинг ёғилиб келишидан қўрқмоқда

Энг қизиғи: Бангладеш ғарб давлатларида, бу қанчалик ғалати бўлмасин, ижобий образга эга эмас. Мамлакат етакчи дунё нашрлари саҳифаларида қашшоқлик, коррупция, фоҳишабозлик ва норозиликлар тилга олинган мавзуларда ёритилади.

Иккинчидан. Россия-2019 образи бизнинг кўзга ташланиб турган ҳаракатларимизга эмас, балки аналитик докладлар (эҳтимолий аралашувлар ҳақидаги), эксперт прогнозлари (бўлғуси таҳдидлар ҳақида) ва ўта айёрона фош бўлишлар (махфий диверсиялар)га асосланади. Бошқача қилиб айтганда, Россия-2019 дунёни ҳийлалар билан қўлга олган, бироқ улар кўринмас. Буларни очиб ташлаш учун ғарб давлатларида медиа зимистонга қарши курашувчилар сулоласи ҳаракатга тушган ва руслар найрангларини дунёга фош этмоқда.

Ҳа, сизга шундай туюлгани йўқ. Россия ғарб медиасида тамомила кекса сахий иблис образида шакллантирилган. У ўтган ўн йилликлар давомида ҳам айнан шундай бўлган: ўзи жаҳаннамда бўлган бир вақтда сайёранинг барча сахий инсонларини дўзахга тортишга интилган. Гўёки рус дўзахида ҳаммаси ёмон ва қўрқинчли (демакки самарали ҳам эмас, ахир бозор эркин эмас, либерализм йўқ). Лекин шу билан бирга ҳар қандай жанжал, ўткир тус олган муаммолар ва энг эркин дунёда нотўғри сиёсатчилар ғалабалари ортида айнан рус жаҳаннами кўринмас бир девордек пайдо бўлаверади.

Кимнинг ёдидан кўтарилган бўлса эслатмоқчиман— мигрантларнинг Европага ёпирилиб келишини ҳам биз уюштирганмиз.

Россияни ўз ишларига аралашганликда айблаётган Ғарб ҳеч қандай далилларни топа олмади. Лекин Россия ишларига шахсан қаолроқ аралашишга қарор қилди – ноқонуний митинглар Вашингтон ва Берлинни четда қолдирмади.

Путин чет эл разведкаси Россияда нима қидираётганини айтди

Агар воқеани тўғри таҳлил қиладиган бўлсак, биз етакчи деб ҳисоблайдиган мамлакатлардаги "дунё картинаси" минг йил олдинги қонунлар бўйича ёзилади. Агар ушбу қонунлар реал ҳолатга унчалик мос келмаса — бу муаммо эмас. Реалликни шу кечаю-кундузда бир яримта эксперт фикри ва тўртта доклад билан "яратиш" мумкин.

Бу эса икки нарсани англатади. Ёки етакчи ғарб мамлакатлари элиталари ўзлари реалликда яшайди-ю, халқларини эса эски асотирлар билан "тўйдирмоқдалар". Бу ҳолатда улар ўз халқлари учун анча қайғули антиутопияни қуришмоқда.

Ёки етакчи ғарб давлатлари элиталари ўзлари ретрансляция қилаётган асотирларда яшайди ва бу ҳолатда улар яна саноқли вақт давомида ўзларини етакчи деб аташлари мумкин — чунки ҳақиқат ҳамиша асотирдан сизиб ўтиб, юзага чиқади.