ТОШКЕНТ, 5 сен - Sputnik. Ғарб етакчилиги ўз поёнига етаётгани ҳеч кимга сир эмас, бугунги кунда самарали халқаро ташкилотни Ҳиндистон ва Хитойсиз тасаввур қилиб бўлмайди, деб баёнот қилди Россия президенти Владимир Путин.
"Ўйлайманки, бугунги кунда ҳеч кимга сир эмас - президент (Франция президенти Эммануэль) Макрон ҳам яқинда буни таъкидлади, Ғарб етакчилиги поёнига етмоқда", - деб баёнот қилди Путин Шарқий иқтисодий форум ялпи мажлисида.
Россия етакчиси сўзларига кўра, у бугунги кунда Ҳиндистон ва Хитойсиз фаолият юритаётган самарали халқаро ташкилотни хаёлига ҳам келтира олмайди.
Эслатиб ўтамиз, Бешинчи Шарқий иқтисодий форум Владивостокда 4-6 сентябр кунлари бўлиб ўтмоқда. "Россия сегодня" халқаро ахборот агентлиги ВЭФ (шарқий иқтисодий форум) бош ахборот ҳамкоридир.