“Росатом” Ўзбекистонга кадрлар тайёрлашда кўмаклашади

Ўзбекистон атом соҳасини ривожлантириш стратегиясини қабул қилди. Унда соҳа мутахассисларини тайёрлашга алоҳида эътибор қаратилиб, асосий ҳамкор сифатида Россия давлат корпорацияси таълим муассасалари кўрсатилган.
Sputnik

ТОШКЕНТ, 18 окт – Sputnik. Ядровий энергетика дастурлари доирасида мутахассисларни тайёрлашда Ўзбекистон “Росатом”нинг таълим муассасаларини жалб қилиши маълум қилинди.

Мирзиёев АЭС учун мутахассислар тайёрлаш стратегиясини тасдиқлади

Қарор асосида Ўзбекистоннинг Ядро-энергетика дастури учун кадрлар салоҳиятини ривожлантириш стратегияси тасдиқланди. Унга кўра, республиканинг кадрларни тайёрлашга давлат буюртмаси шакллантирилади.

“Стратегияни амалга ошириш мақсадида Халқаро атом энергияси агентлиги (МАГАТЭ), Бутунжаҳон ядровий ассоциацияси (Буюк Британия) ҳузуридаги Бутунжаҳон ядровий университети ҳамда “Росатом” таълим муассасалари билан ҳамкорлик йўлга қўйилади”, - дейилади вазирлик баёнотида.

Бўлғуси АЭСнинг эксплуатациясида бевосита қатнашувчиларни тўрт босқичда қуйидаги йўналишлар бўйича тайёрлаш кўзда тутилган: олий бошқарувчи персонал, эксплуатацион, ёрдамчи техник ва маъмурий-бошқарув ходимлар.

Ўзбекистонга ядро соҳасида янги йўналишлар қизиқ – МИФИ ректори

Атом тармоғининг профессионал таркибини шакллантиришда бош олийгоҳ этиб Тошкентдаги Москва муҳандислик-физика институти (МИФИ) белгиланган. Ушбу институтнинг илк хорижий филиали Тошкентда жорий йил сентябрда Ўзбекистон Фанлар академияси ядровий физика институти базасида ўз фаолиятини бошлади.

Ҳозирги вақтда бу ерда тўртта мутахассислик бўйича 100 та талаба таълим олмоқда. Қолаверса, бир неча ўзбекистонлик “Росатом”нинг олийгоҳларида таҳсил олишда давом этмоқда.

Тошкентда ядро физикаси олийгоҳи очилиш маросимидан видеолавҳа

Атом электр станциясини қуриш бўйича ҳамкорлик шартномаси ўтган йил кузда Россия президенти Владимир Путиннинг Ўзбекистонга ташрифи давомида имзоланган эди. Марказий Осиёда илк АЭСни 2028 йилда ишга тушириш кутилмоқда. Республика энергетика вазири Алишер Султонов айтишига қараганда, Ўзбекистонда қўшимча иккита ҳар бири 1,2 ГВт қувватга эга энергоблокларни лойиҳалаштириш ва қуриш юзасидан қарор ҳам қабул қилинган.