АҚШ Европа иттифоқига қарши янги божларни жорий этди

АҚШ Европа иттифоқида ишлаб чиқарилган қишлоқ хўжалик ва саноат маҳсулотларига 25 фоиз ва ҳаво кемаларга 10 фоизлик божларни жорий этмоқда.
Sputnik

ТОШКЕНТ, 18 окт – Sputnik. АҚШ жума куни Европа иттифоқида ишлаб чиқарилган қишлоқ хўжалик ва саноат маҳсулотларига 25 фоиз ва ҳаво кемаларга 10 фоизлик божларни жорий этмоқда.  

АҚШ ҳарбийлари Суриядаги катта шаҳарни тарк этди

Қарор Жаҳон Савдо Ташкилотининг (ЖСТ) низоларни ҳал қилиш идораси (ОДС) қарорига асосан 2004 йилдаги АҚШ суд даъвосига биноан қабул қилинган.

Октябр бошида ЖСТ ҳакамлари ниҳоят АҚШга қўшимча божлар белгиланиши мумкин бўлган товарлар ҳажмини тасдиқлади.

АҚШнинг Европа Иттифоқи Airbus'га берган субсиядиялар туфайли етказган зарарини қоплаш доирасида АҚШ томони йилига 7,496 миллиард доллардан ошмайдиган миқдорда ЕИга қарши жавоб чораларини кўриши мумкин, дейилади ташкилот баёнотида.

АҚШнинг Савдо вакили Роберт Лайтхайзер ушбу мажбуриятларни - самолётларга 10% ва Европа Иттифоқининг қишлоқ хўжалиги ва саноат маҳсулотлари учун 25% жорий қилишни қатъий нияти борлигини айтганди.

Савдо вакили қарор 18 октябрдан кучга киришини айтди. АҚШ Давлат котиби Майк Помпео Америка Европа Иттифоқидан шароб ва пишлоқга божларни жорий қилиши мумкинлигини айтди.