ТОШКЕНТ, 15 окт – Sputnik. АҚШ ҳарбийлари Суриянинг шимолий-ғарбидаги Манбиж тумани Дадат аҳоли пунктида жойлашган базаларни тарк этди ва Сурия ва Ироқ чегараси томон йўл олди. Бу ҳақда РИА Новости мудофаа вазирлиги хабар қилди.
“Ҳозирги вақтда Сурия ҳукумат қўшинлари Дадат ва Умм-Миалга киришди”, - дейилган хабарда.
Манбиж – Сурия шимолидаги Алеппо вилоятидаги катта шаҳар ҳисобланади. Шу вақтгача шаҳарни АҚШ ҳарбийлари патрул қилган, шаҳар курдлар назорати остида бўлган.
Туркия президенти Таййип Эрдоған бу борада турк армияси Манбижни "ўзининг ҳақиқий араб хўжайинларига" беришни режалаштираётганини билдирди.
Сурия телевиденияси ҳукумат қўшинлари шаҳарга кириб борганини эълон қилди.