ТОШКЕНТ, 17 окт – Sputnik. Бугун 11 нафар ўзбекистонлик боксчилари Осиё чемпионлиги учун рингга кўтарилди. Бу ҳақда Ўзбекистон бокс федерацияси матбуот хизмати хабар қилди.
БААнинг Фужайра шаҳрида бокс бўйича ўсмирлар ўртасида Осиё чемпионати финал жанглари ташкил этилди.
Ўзбекистонлик боксчилари 8 та олтин ва 3 та кумуш медал қўлга киритишди.
Ўғил боллар: 57 кг вазнли Билолбек Ихволов финалда Ерасил Ермекка имкониятни бой бериб қўйди ва кумуш медаль билан кифояланди.
60 кг вазнли Бекзод Бекмуродов қозоғистонлик Абзал Серикка қарши жанг қилди ва 2:3 ҳисобида ютқазиб қўйди.
63 кг вазн тоифасидаги Азизбек Тожиев ҳиндистонлик Йогеш Каграни мағлубиятга учратди ва Осиё чемпионига айланди.
70 кг вазнли Логин Петров Осиё чемпионати финалида ҳиндистонлик Раҳулдан устун келди ва олтин медални қўлга киритди.
75 кг вазн тоифасидаги спортчи Нусратбек Тоҳиров хитойлик Пу Янгни мағлубиятга учратди ва олтин медаль соҳибига айланди.
+80 кг вазн тоифасидаги боксчи Жаҳонгир Зокиров қирғизистонлик рақиби Арген Бактибековни нокаутга учратди ва Осиё чемпионига айланди.
Қизлар ўртасида 50 кг вазн тоифасида Феруза Казакова хитойлик рақибаси Ланпинг Денгни мағлуб этди ва Осиё чемпионига айланди.
48 кг вазнли Сабина Бобоқулова ҳиндистонлик рақибаси Таманнадан устун келди ва Осиё чемпионатининг олтин медалига сазовор бўлди.
52 кг вазн тоифасида Нигина Ўктамова ҳиндистонлик Таннуни мағлубиятга учратди ва олтин медаль соҳибасига айланди.
60 кг вазнли Моҳира Аҳмедова ҳиндистонлик рақибаси Прити Даҳияга имкониятни бой берди ва кумуш медаль билан кифояланди.
63 кг вазнли Азиза Зокирова ҳиндистонлик Ҳушини мағлубиятга учратди ва олтин медалга сазовор бўлди.
Бирлашган Араб Амирликларининг Фужайра шаҳрида бокс бўйича ўсмирлар ўртасида Осиё чемпионати якунига етди. Мусобақада иштирок этган ўзбекистонлик боксчилар мусобақа якунига кўра 20 та медаль қўлга киритишди. Уларнинг 8 таси олтин, 3 таси кумуш ва 9 таси бронза медалларидир. Ушбу натижа орқали Ўзбекистон боксчилари умумжамоа ҳисобида биринчи ўринни қўлга киритишди.