ТОШКЕНТ, 20 сен – Sputnik. Бугун, 20 сентябрь куни Россиянинг Екатеринбург шаҳрида бўлиб ўтаётган бокс бўйича Жаҳон чемпионатининг баҳслари давом эттирилади.
Унда беш нафар ўзбекистонлик боксчилар ЖЧ ярим финалида жанг қилади:
-52 кг: Шаҳобиддин Зоиров – Билал Беннама (Франция)
-57 кг: Миразиз Мирзаҳалилов – Эрденебат Тсендбаатар (Мўғулистон)
-69 кг: Бобоусмон Батуров – Пэт Маккормак (Англия)
-81 кг: Дилшодбек Рўзметов – Бенжамин Уиттакер (Англия)
+91 кг: Баҳодир Жалолов – Максим Бабанин (Россия)
Бугун ғолибликни қўлга киритганлар 21 сентябрда бўлиб ўтадиган финал беллашувларига йўл олишади.