ТОШКЕНТ, 17 окт - Sputnik. Ўзбекистонда қўшимча қўшилган қиймат солиқ ставкаси 1 октябрдан 20% дан 15%га туширилди. Бу орада жорий йил биринчи ярим йиллиги натижалари бўйича республиканинг ташқи қарз ҳажми 13,09 млрд АҚШ долларини ёки ЯИМнинг 23,5% ини ташкил этди.
“ҚҚСнинг 20% дан 15% га туширилиши – иқтисодиёт ривожланиши тезлигини ошириш йўлида тўғри қарор. Солиқларни тушириш керак. Бироқ, ҳозирда мамлакат диққат-эътибори остида бўлиши керак бўлган йўналиш бу давлатнинг ташқи қарз юкидир. Ўзбекистонда, билишимча, суверен қарз ўсиш суръатлари ниҳоятда баланд”, - дейди молиявий таҳлилчи.
Шунинг баробарида солиқларни пасайтиришни бошлаб юборган давлат, эксперт фикрича, ноқулай вазиятга тушиб қолиш ҳеч гап эмас. Чунки бюджетнинг катта қисми қарзларни қайтариш билан оввора бўлиб қолади. Ушбу маънода, иштаҳани тийган яхши. Зотан, яқин 2 йилда глобал рецессия кутилмоқда, дея тахмин қилди у.
Д.Голубовскийнинг сўзларига қараганда, солиқларни ташқи қарзни қайтаришга етарли бўладиган суръатда йиғиб олиш талаб қилинади. У мисол тариқасида Россия тажрибасига тўхталар экан, бу ерда солиқ тизими соддалаштирилиши натижасида солиқларни йиғиб олиш кескин ўсганлигини қайд этиб ўтди.
Солиқ экспериментлари охири нима билан тугайди?
“РФда маъмурий бошқарилиши ва ҳисобга олиниши мураккаб бўлган кўплаб турли солиқлар соддароқ йиғимлар комплекси билан алмаштирилди. Улар жумласида, ҚҚС, жисмоний шахслар учун даромад солиғи, фойдали қазилмалар бўйича ер қаъридан фойдаланганлик учун солиқ кабилар. Бу солиқлар йиғилишини кескин оширди. Гарчи, бизнесга солиқ юки пасайтирилган бўлса-да, давлат хазинасига солиқ йиғимлари ҳажми анча ошганини кузатиш мумкин, - деди эксперт.– Қолаверса, Россияда солиқ солиш устидан назоратнинг самарали тизими ўрнатилган”.