Чорвачилик ва боғдорчиликни ривожлантириш бўйича президент таклифи

"Ўзбекчорванасл", Боғдорчилик ва иссиқхона хўжалигини ривожлантириш ва Узумчиликни ривожлантириш агентликлари ташкил қилинди.
Sputnik

ТОШКЕНТ, 17 окт - Sputnik. Шавкат Мирзиёев 16 октябрь куни чорвачилик ва боғдорчилик тармоқларини ривожлантириш бўйича устувор вазифаларга бағишланган йиғилиш ўтказди. 

Ўзбекистонга қандай чорвачилик модели керак  – эксперт фикри

Йиғилишда Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш давлат қўмитаси, “Ўзбекчорванасл”, Боғдорчилик ва иссиқхона хўжалигини ривожлантириш, Узумчиликни ривожлантириш агентликлари ташкил этилди. 

2019-2021 йилларда 300-500 бош чорва боқишга мўлжалланган 270 та бўрдоқичилик комплекси ва 260 та сутчилик корхонасини ташкил этиш ишларини жадаллаштириш топширилди. Хусусан, Қорақалпоғистоннинг Тахтакўпир, Қўнғирот, Кегейли ва Мўйноқ туманларида 1 миллион гектар пичанзор ва яйлов ерларида 182 минг бош чорва моллари боқишга мўлжалланган 486 та лойиҳа ишлаб чиқилди. 

Самарқанд вилоятида чорвачилик, паррандачилик ва балиқчилик ривожлантирилади

Шунингдек, президент боғдорчилик соҳасида амалга оширилаётган ишларни ҳам талаб даражасида эмаслигини таъкидлади. Шу боис, мева-сабзавотга ихтисослашган барча 55 та туманда боғдорчилик соҳасида мутлақо янги тизим жорий қилиниши белгилаб олинди.

Унга кўра, хориж бозорларида ўз товар белгисига эга бўлган экспортчилар ҳамда қайта ишлаш корхоналари иштирокида ушбу туманларда кооперациялар ташкил этилади. Ҳар бир туманда экинларни жойлаштириш кооперациялар таклифи бўйича амалга оширилади, улар боғ ва токзорларга кўчатларни етказиб бериш, ҳосилдорликни ошириш юзасидан кўмаклашади. Шунингдек, боғдорчиликка ихтисослашган ҳар бир туманда агротехник тадбирларни тўғри амалга ошириш учун ўқув марказларини очиш вазифаси қўйилди.

Мажлиснинг батафсил баёноти билан қуйида танишинг.