Собиқ UFC чемпиони Ҳабиб билан жанг қилиш учун спортга қайтмоқчи

Канадалик Сен-Пьер россиялик жангчи билан октагонда учрашиш учун енгил вазн тоифасига тушиши керак.
Sputnik

ТОШКЕНТ, 16 окт – Sputnik. UFC икки тоифаси бўйича чемпион канадалик Жорж Сен-Пьер Ҳабиб Нурмагомедов билан маълум шартларга кўра жанг қилишга тайёр эканлигини билдирди.

Ҳабиб Нурмагомедов кейинги рақибининг исмини айтди

“Пенсияга кетиш - сўзи ҳеч нимани англатмайди. Мен Ҳабиб билан жанг қилишга тайёрман, гап шартномада. Биз бир йил, менинг  MMA кетишимдан олдин жанг ташкиллаштиришга ҳаракат қилгандик, бироқ UFC буни рад этганди”, - дейди канадалик спортчи.

Илгарироқ Ҳабиб жамоаси бир неча марта Сен-Пьер билан жанг қилишга қизиқиш билдирганди.

Бироқ UFC раҳбари Дана Уайт россиялик жангчи келгуси жангни Тони Фергюсон билан ўтказиш кераклигини айтганди.