ТОШКЕНТ, 16 окт – Sputnik. UFC икки тоифаси бўйича чемпион канадалик Жорж Сен-Пьер Ҳабиб Нурмагомедов билан маълум шартларга кўра жанг қилишга тайёр эканлигини билдирди.
“Пенсияга кетиш - сўзи ҳеч нимани англатмайди. Мен Ҳабиб билан жанг қилишга тайёрман, гап шартномада. Биз бир йил, менинг MMA кетишимдан олдин жанг ташкиллаштиришга ҳаракат қилгандик, бироқ UFC буни рад этганди”, - дейди канадалик спортчи.
Илгарироқ Ҳабиб жамоаси бир неча марта Сен-Пьер билан жанг қилишга қизиқиш билдирганди.
Бироқ UFC раҳбари Дана Уайт россиялик жангчи келгуси жангни Тони Фергюсон билан ўтказиш кераклигини айтганди.