Эксперт мигрантлар патент тўлови ўрнига солиқ тўлашлари ҳақида: "лекин"и бор

Олий иқтисодиёт мактаби жаҳон иқтисоди ва жаҳон сиёсати факультети деканининг биринчи ўринбосари Игорь Ковалев РФ Молия вазирлигининг МДҲнинг ЕОИИга аъзо бўлмаган давлатлари мигрантлари учун ўз ўзини банд қилиш режимини жорий қилиш бўйича тажрибасига изоҳ берди
Sputnik

Экспертлар фикрича, меҳнат ҳақидан тўланадиган 4-6% ҳажмдаги имтиёзли солиқлар кўпгина чет элликлар учун патент тўловидан кўра фойдалироқ бўлиши мумкин.

Россия Молия вазирлиги мигрантлар учун сюрприз тайёрламоқда

"Агар сиз ўртакаш орқали ишга ёлланаётган бўлсангиз — бу қўшимча бўғин, ва, табиийки, сиз олишни режалаштирган маошнинг маълум бир қисми ўша ўртакашнинг чўнтагига киради", - деб таъкидлайди Ковалев.

Эксперт фикрига кўра, бундай тизим ҳеч кимга тобе бўлишни истамайдиганлар учун маъқул келади - улар мустақил ишлайдилар ва барча хатарларни ўз бўйниларига оладилар, деб ёзмоқда Sputnik Тожикистон. Бироқ бундай бандлик ҳам назорат остида бўлиши керак, деб қўшимча қилади эксперт.

"Танганинг икки томони бўлгани каби, бу таклифнинг ҳам иккита мақсади бор. Биринчидан, таклиф мигрантларга уларнинг қонуний ишлашлари ва солиқ тўлашлари учун имконият беришга йўналтирилган. Бунда жуда қиммат турадиган патентни олишга эҳтиёж қолмайди, 4% миқдорда имтиёзли ставкада солиқ тўланади, холос. Иккинчи томони - Россияга кўпроқ мигрантларни жалб қилишдир. Россияда ишчи кучи етишмаяпти, двлат қонуний мигрантларни қабул қилишдан манфаатдор", - деди Ковалев.

Эксперт мигрантлар патент тўлови ўрнига солиқ тўлашлари ҳақида: "лекин"и бор