Қозоғистонда нон нархи кўтарилади

Қишлоқ хўжалиги вазирининг сўзларига кўра, нон нархи кескин кўтарилмаслиги учун бу йил 150 минг тонна ғалла ички бозорга сотилди.
Sputnik

ТОШКЕНТ, 14 окт – Sputnik.Қозоғистонда нон нархи ошади, деб маълум қилди мамлакат қишлоқ хўжалиги вазири Сапархон Омаров.

Ўзбекистонлик фермерлар нон нархини белгилашдан воз кечилишини сўраб мурожаат қилдилар

Унинг сўзларига кўра, ҳозир ноннинг нархи ҳудудга қараб 75-78 тенгега тенг.

“Ўйлайманки, нарх ошиши у қадар катта бўлмайди - 80-82 тенге атрофида", - деди вазир.

Шу билан бирга, у бу нархларнинг бироз кўтарилиши эканлигини таъкидлади.

Унинг сўзларига кўра, нон нархи кескин кўтарилишининг олдини олиш учун “Продкорпорация” АЖ билан барқарорлаштирув жамғармаларидан дон сотиб олинмоқда. Бундан ташқари, ҳар бир вилоят ҳокимлиги барқарорлаштирув жамғармаларидан дон ва ун харид қилмоқда.

“Продкорпорация” ҳар йили, февралдан июлга қадар, ички бозорни барқарорлаштириш учун 150-250 минг тонна донни комбинатлар ўртасида сотади.

“Нон нархи кескин кўтарилмаслиги учун бу йил 150 минг тонна ғалла ички бозорга сотилди”, - деб қўшимча қилди амалдор.